Францияда маҳбус жазони ўтаб, ҳибсни тарк этаётган одамнинг сумкасига яшириниб, қамоқдан қочиб кетди. Бу ҳақда француз оммавий ахборот воситаларига таяниб BBC хабар берди.

Франция жануби-шарқидаги Лён-Корбас қамоқхонаси 11 июль куни ҳолат бўйича тергов бошлаган.
“У бошқа бир маҳбуснинг озод этилишидан фойдаланиб, сумка ичига яшириниб, қамоқдан чиқиб кетган”, дейилади қамоқхона хизмати баёнотида.
Франция матбуоти қочиб кетган маҳбус бир неча жиноятларда айблангани, шунингдек, уюшган жиноятчилик билан боғлиқ иш бўйича тергов қилинаётгани ҳақида хабар берган.
Июнь ойида Лён адвокатлар ассоциацияси Лён-Корбас қамоқхонасида маҳбуслар кўпайиб кетаётганидан хавотир билдирганди. 2025 йил 1 май ҳолатига кўра, 678 ўринга мўлжалланган қамоқхонада 1200 га яқин одам ҳибсда сақланган.
Изоҳ (0)