АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита B-1B Lancer стратегик бомбардимончилари шу ҳафта Корея ярим ороли осмонидаги манёврларда қатнашди, деб ёзади «ТАСС» Корея Республикаси миллий мудофаа вазирлигига таяниб.
«Самолётлар вақтинчалик Американинг Гуам оролидаги авиабазасидан кўчириб ўтказилди. Ҳарбий машғулотлар ўтказилиши ҳақида олдиндан эълон қилинмади», — дейилади мудофаа вазирлигининг қисқа пресс-релизида.
Аввалроқ Корея халқ армияси АҚШнинг Тинч океанидаги Гуам оролида жойлашган ҳарбий объектларига, шу жумладан, B-52 стратегик бомбардимончилари жойлашган Андерсен авиабазасига превентив ракета зарбасини бериш режасини ишлаб чиқаётгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)