Корея халқ армияси АҚШнинг Тинч океанидаги Гуам оролида жойлашган ҳарбий объектларига, шу жумладан, B-52 стратегик бомбардимончилари жойлашган Андерсен авиабазасига превентив ракета зарбасини бериш режасини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда КХА вакилининг Корея Марказий телеграф агентлиги тарқатган баёнотида айтилади, деб ёзади «ТАСС».
«Корея халқ армияси стратегик кучлари айни пайтда Гуам ороли ҳудудларига АҚШнинг асосий ҳарбий базаларини блоклаб қўйиш учун, «Хвасон-12» ўрта масофага учувчи баллистик ракеталари ёрдамида зарба бериш режасини пухталик билан ўрганмоқда», — дейилади ҳужжатда.
Унда таъкидланишича, янги режа энг қисқа муддатларда КХА олий қўмондонлигига тақдим этилади ва КХДР етакчиси Ким Чен Индан тегишли буйруқ келиб тушган тақдирда зудлик билан амалга оширилади.
КХА вакили фикрича, «АҚШ КХДР баллистик ракеталари ҳозирда доимий равишда жанговар шайлик режимида турганлигини англаши керак».
Изоҳ (0)