НАТО Россия президенти Владимир Путин Абхазияга Грузия ҳукумати билан келишмаган ҳолда ташриф буюргани учун афсусда ва ушбу сафар минтақадаги низони тартибга солиш бўйича халқаро уринишларга путур етказади, деб ҳисоблайди. Бундай фикрни альянс вакили вазифасини бошқарувчи Дилан Уайт билдириб ўтди, деб ёзади «ТАСС».
«Президент Путиннинг ҳарбий низога тўққиз йил тўлиши муносабати билан Грузиянинг Абхазия ҳудудига ташрифи минтақада музокаралар йўли билан тинчликка эришиш бўйича халқаро уринишларни йўққа чиқаради. Ушбу сафар Грузия ҳукумати билан олдиндан келишмаган ҳолда амалга оширилганидан афсусдамиз», — деди у.
«НАТО Грузияни унинг халқаро тан олинган чегараларида суверенитети ва ҳудудий дахлсизлигини қўллаб-қувватлаш борасида бирдам. Биз Абхазия ва Жанубий Осетия мақомларини Грузия регионлари сифатида ўзгартиришга уринишларни ҳеч қачон тан олмаймиз», — дея маълум қилди у.
Изоҳ (0)