Инсон ҳаракатини қайд қилиб, тегишли ахборотни мобил дастурга етказишга мўлжалланган кўплаб сенсорларга эга футболка Япониянинг Xenoma компанияси томонидан ишлаб чиқилди. Компания Токио университети стартапи ҳисобланади, деб хабар беради «ТАСС».
Футболканинг ўзига хослиги шундаки, у видеокамераларсиз инсон организми ҳақида маълумот тўплай олади. Истиқболда ускуна ёрдамида турли хасталиклар ҳақида маълумот тўплаш ёки видеоўйинлар қаҳрамонларини бошқариш мумкин бўлади.
Футболка кўплаб соҳаларда қўлланилиши мумкин, деб уқтирмоқда компания вакиллари. У инсонга спорт билан шуғулланишда асқатади, шунингдек, транспорт воситаси ёки самолётни бошқаришни ўрганишда ёрдам беради.
Бу турдаги замонавий ускуналарнинг аксарияти камераларга асосланади, лекин мазкур футболкада фақат 14 сенсор қўлланади.
Футболканинг яна бир хусусияти — уни юз марта ювса ҳам ўз имкониятларини йўқотмайди.
Изоҳ (0)