Android учун Google Chrome браузерининг янги синов версияси қўшимча воситаларсиз рекламани блоклаб қўя олади, деб ёзади «Лайфхакер».
Бу функция ҳозирча браузернинг фақат Chrome Canary ва Chrome Dev версияларида синов режимида ишламоқда. Бу дастурларни ҳар қандай киши юклаб олиши мумкин. Рекламани блоклаш функциясини «Сайт созламалари» → «Реклама» бўлими орқали ёқиш мумкин.
Аммо браузер фақат «хира» рекламаларни блоклайди. «Ёмон» рекламанинг маълумотлар базаси «Яхшироқ реклама учун коалиция» (Coalition for Better Ads)дан олинади. Алдовчи реклама, бутун экранни эгаллайдиган баннерлар, автоматик тарзда қўйиладиган видеолар ва фойдаланувчиларга халал берадиган бошқа рекламалар блокка тушади.
Google «хира» рекламани блоклаш функциясини 2018 йилда Chrome’нинг якуний версиясига киритишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)