Жорий йил апрель—июнь ойида Apple соф фойдаси 8, 717 миллиард долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 12 фоиз кўп, дея хабар беради «РБК».
Бироқ эришилган натижа Apple’га Samsung Electronics’дан устунликни сақлаб қолишга имкон бермади. Олдинроқ Жанубий Корея компанияси апрель—июнда рекорд даражада — 9,9 миллиард доллар фойда олгани ҳақида маълум қилганди.
Шу тариқа Samsung чораклик фойда миқдори бўйича илк бор ўзининг асосий рақибини ортда қолдирди.
Компания чораклик тушум ҳажми бўйича ҳам етакчиликни қўлга киритди. Apple’нинг бу борадаги кўрсаткичи 45,408 миллиард, Samsung’да эса 54,17 миллиард долларни ташкил этди.
Изоҳ (0)