Тайванда кучли тайфун довули оқибатида 83 киши жабрланди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Айтилишича, яраланганларнинг 80 нафари қутқарувчилар, уч нафари эса фуқаролардир. Улар шифохонага ётқизилган.
Фавқулодда хизматлар ходимлари тепадан тушаётган чиқиндилар остида қолиб яраланди.
Айни пайтда тошқинлар оқибатида 40 киши оролнинг жанубий қисмида қолиб кетган. Уларнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.
Изоҳ (0)