Россия ташқи ишлар вазирлигининг АҚШ дипломатик ваколатхонасидан мамлакатда фаолият юритаётган америкалик ходимлари сонини 455 нафаргача қисқартириш борасидаги билдирган талабига кўра, Россияни 700 нафардан ортиқ америкалик тарк этади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» Москвадаги иккита дипломатик манбасига асосланиб маълум қилди, деб хабар берди Meduza.
АҚШ элчихонаси ва бош консуллигининг Россиядаги ходимлари сони маълум эмас.«РИА Новости» манбасининг таъкидлашича, уларнинг умумий сони «600—700» нафар ва Россиядан 200—300 нафари чиқиб кетади. «Интерфакс»нинг ёзишича, Россияни «ўнлаб эмас, юзлаб» одамлар тарк этади.
28 июль куни Россия ташқи ишлар вазирлиги АҚШ 1 сентябрга қадар Россиядаги дипломатик ва техник ходимлари сонини 455 тагача қисқартириши лозимлигини маълум қилганди — айнан шунча россиялик АҚШ дипломатик ваколатхоналарида фаолият юритади.
Изоҳ (0)