Россиянинг Саратов вилоятида йўловчи автобуси ва енгил автомобиль иштирокидаги автоҳалокатда 11 киши жабрланди. Бу ҳақда, маҳаллий ҳалокатлар тиббиёти марказига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Жабрланганларнинг барчаси автобус йўловчилари, уларнинг ҳолатини ҳозирда воқеа жойида ишлаётган шифокорлар аниқламоқда», — таъкидлади марказ вакили.
Вилоят ИИББ вакилига кўра, Саратов туманида автобус ва енгил автомобилнинг юзма-юз тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди, етти киши яраланди. Автобусда жами 36 йўловчи бўлган.
Изоҳ (0)