Кубанда икки енгил автомобилнинг тўқнашуви оқибатида беш киши ҳалок бўлди, бир киши жароҳатланди. Бу ҳақда Россия ИИВ Краснодар ўлкаси бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«ЙТҲ Красноармейск туманидаги Водний посёлкасида, Темрюк — Краснодар — Кропоткин автойўлида содир бўлди. ‘ВАЗ-2107’ ва Mercedes тўқнашуви оқибатида воқеа жойида биринчи машина ҳайдовчиси ва тўрт йўловчиси ҳалок бўлди, бири яраланди. Mercedes ҳайдовчиси жабрланмади», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Авария жойида тезкор тергов гуруҳи ишламоқда, ҳодисанинг барча тафсилотларига аниқлик киритилмоқда.
Изоҳ (0)