Украинанинг CAVOK Air авиакомпаниясига тегишли Ан-74 юк самолёти Африканинг Сан-Томе оролидан ҳавога кўтарилиш вақтида фалокатга учради. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Украина инфратузилмалар вазири ўринбосари Юрий Лавренюкнинг маълум қилишича, фалокат самолётнинг ўнг двигателига қушлар тўдасига келиб урилиши оқибатида юз берган.
«Экипажнинг барча аъзолари омон, фақат улар бироз жароҳат олган», — дейди Юрий Лавренюк.
Изоҳ (0)