Германиянинг Гамбург шаҳридаги Edeka супермаркетида одамларга пичоқ билан ҳужум қилган шахс Бирлашган Араб Амирлигидан бўлган 26 ёшли эркак эканлиги аниқланди. Бу ҳақда шаҳар полицияси баёнотига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Аввалроқ, Гамбург полицияси ҳужумни уюштирган эркакни қўлга олгани ҳақида хабар берганди. Ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлган ва бир неча киши жароҳат олган.
Таъкидланишича, полиция яна бир эркакни қидирмоқда, супермаркет жойлашган кўча қуршовга олинган.
Изоҳ (0)