Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Иннинг журналистларга маълум қилишича, мамлакат ҳудудига Американинг THAAD ракетага қарши мудофаа тизимидан қўшимча яна учтаси ўрнатилади, деб хабар берди «Интерфакс».
Жанубий Кореянинг Уай-Ти-Эн телеканалининг маълумотларига кўра, Пхеньян томонидан учирилган янги ракеталар сабаб Мун Чжэ Ин БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказишга, шунингдек, КХДРга қарши санкцияларни янада кескинлаштиришга чақирган.
Аввалроқ, Пентагон Шимолий Корея томонидан учирилган ракета 1000 километрга яқин парвоз қилиб Япон денгизига бориб қулагани ҳақида маълум қилганди.
Изоҳ (0)