Қирғисизтон Марказий сайлов комиссиясига президентликка ўз номзодини илгари сурган яна тўрт кишидан ариза келиб тушди. Бу ҳақда идоранинг матбуот хизматига таяниб, KNews хабар берди.
Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, 28 июль куни «Чон казат» ҳамда «Қирғизистон» сиёсий партиялари томонидан Қирғизистон Республикаси президентлигига Канат Исаев ва Турат Акимовнинг номзодлари илгари сурилган.
Шунингдек, яна икки нафар шахс ўзининг номзодини илгари сурган. Булар 2011 йилда ҳам президентлик лавозимини қўлга киритишга ҳаракат қилган, ишсиз Муканбай Айманбаев ҳамда Бишкек мерининг биринчи ўринбосари Эрнис Зарликов.
Ҳозирга қадар Қирғизистон Марказий сайлов комиссиясига 46 номзоддан президентлик ўрни учун ариза келиб тушган. Уларнинг 35 нафари Қирғизистон Республикаси фуқароларидан, 11 нафари эса сиёсий партиялар томонидан келиб тушди.
Изоҳ (0)