Того байроғи остидаги қуруқ юк маҳсулотларини ташувчи Anda кемаси Қора денгизнинг Қрим яқинидаги нейтрал ҳудудида ҳалокатга учради, деб хабар берди «ТАСС».
Қрим Республикаси ФВВ бош бошқармасининг маълум қилишича, кема бортида Сурия ҳамда Ҳиндистон фуқароларидан иборат 9 киши бўлган.
«Дастлабки маълумотларга кўра, уч киши қутқариб олинди, қолган олти нафарининг тақдири аниқланмоқда», — дейди агентлик суҳбатдоши.
«Қидирув ишларига учта денгиз кемалари жалб қилинган. Симферополда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тегишли Ми-8 вертолёти учишга шай турибди», — деб хабар берди ФВВ бош бошқармаси.
Айни вақтда нохуш ҳодиса содир бўлган жойда шамолнинг тезлиги сониясига 20 метрни ташкил этмоқда, тўлқинларнинг баландлиги эса 3 метрга етади.
Изоҳ (0)