Россия президенти Владимир Путин Москва ва Дамашқ ўртасидаги Россия қуролли кучлари авиация гуруҳини Сурия ҳудудига жойлаштириш ҳақидаги битим протоколини ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади, деб ёзади «ТАСС».
Ҳужжат Россия авиация гуруҳининг жойлаштирилиши, унинг кўчириб бўладиган ва кўчмас мулклари масалалари, шунингдек, унинг функцияларини таъминлашга боғлиқ масалаларни тартибга солади.
Протоколга кўра, битим 49 йил амал қилади. Шу билан бирга, агар томонлардан ҳеч бири ўз вақтида битимнинг амал қилишини тўхтатиш нияти ҳақида хабардор қилмаса, у автоматик тарзда яна 25 йилга узайтирилади.
Бундан ташқари, протоколда Сурия битим ва протокол амал қиладиган муддат давомида Хмеймим аэродроми ер майдонини Россияга бепул фойдаланиш учун бериши белгилаб қўйилган.
Изоҳ (0)