Қирғизистонда 26 июль, чоршанба куни президентликка номзодларнинг давлат тилини билиши бўйича синовлар бошланди. Биринчи бўлиб «Лига-антикризис» маркази раҳбари Назарбек Нишонов синовдан ўтди. Бу ҳақда K-News хабар бермоқда.
Мамлакат конституциявий қонунига кўра, президентликка номзод давлат тилини ўртачадан юқори даражада билиши лозим. Агар тест синовлари давомида етарли балл тўплай олмаса, Марказий сайлов комиссияси номзодни рўйхатга олишдан бош тортиши мумкин.
Бугун «Оқ шунқор» партияси етакчиси Темир Сариев ва «Ауирдин» компанияси директори Арстанбек Абдилдаев ҳам ўртача 1,5 соат давом этадиган ва 4 та вазифадан иборат бўлган тест синовлари топшириши кутилмоқда.
Изоҳ (0)