АҚШ Сенати Obamacare бекор қилиниши бўйича қонун лойиҳаси муҳокамасини бошлаш учун овоз берди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Овоз бериш чоғида кучлар тенг келди: 50 сенатор муҳокамани бошлашни ёқлаб овоз берди, яна шунчаси бунга қарши чиқди. Бироқ АҚШ вице-президентининг Майк Пенс қўшимча овози ҳаммасини ҳал этди.
Овоз бериш натижалари Барак Обама ташаббуси билан қабул қилинган соғлиқни сақлаш ислоҳотини бекор этишни ваъда қилган Дональд Трампнинг ғалабаси эканлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)