Венесуэла шимоли-шарқидаги Кукута шаҳрида 26 минг киши Колумбия билан чегарани кесиб ўтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
El Nacional нашрига кўра, уларнинг аксарияти жиноятчилик ва зўравонлик авж олгани, озиқ-овқат ва саноат маҳсулотлари танқислиги туфайли ватанини тарк этишга қарор қилган.
«Мен ҳаммасини ўғлим ва турмуш ўртоғимга қолдирдим. Машинамни сотдим, бизнинг пулга ҳеч нарса олиб бўлмайди», — дейди яхши ҳаёт умидида Венесуэлани тарк этганлардан бири.
Изоҳ (0)