Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Россияга Борис Немцовнинг ўлдирилиши иши бўйича ҳукм қилинган Темирлан Эскерхановга 6 минг евро тўлаш мажбуриятини юклади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Эскерханов, шунингдек, мазкур ишнинг бошқа иштирокчилари — ака-ука Анзор ва Шадид Губашевлар Москва тергов изоляторидаги ҳамда транспортда ташиш шароитларидан нолиганди.
Олдинроқ Губашевлар ва Эскерхановнинг адвокатлари Россия билан Европа судига шикоятлар масаласида судгача бўлган келишувга эришилганини маълум қилганди. Адлия вазирлиги Эскерхановга 6 минг, Губашевларга эса 6,5 минг евродан товон пули таклиф этди.
Европа суди Россия расмийлари билан судгача бўлган келишув параметрларини ошкор этгани учун Губашевларнинг шикоятини рад этди.
Изоҳ (0)