Минглаб мусулмон араблар Қуддусдаги Ибодатхона тоғига кўтарилишдан бош тортди ва Исроилнинг зиёратгоҳ атрофидаги низони тартибга солиш борасида ён босишларини эътиборга олмасдан, қўшни кўчаларда намоз ўқиди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Мусулмонларнинг диний етакчилари металл детектор ва видеокамераларнинг демонтаж қилинишини етарли эмас, деб ҳисоблаб, Исроил ҳукуматидан Ибодатхона тоғига киришда ҳар қандай назорат воситаларини қўллаш ғоясидан бутунлай воз кечишни талаб қилмоқда.
Нашр эслатишича, Исроил ва Фаластин ўртасидаги алоқалар 14 июль куни, уч нафар фаластинлик бир гуруҳ полициячиларга қарата ўт очганидан кейин кескинлашди. Ҳодиса натижасида икки нафар ҳуқуқ ҳимоячиси ҳалок бўлди. Ҳужум қилганлар йўқ қилинди, шундан сўнг Исроил Ибодатхона тоғига металл детектор ўрнатди.
Изоҳ (0)