ИШИД террорчилик гуруҳи бошлиғи Абу Бакр ал-Бағдодий тирик ва Сурия шарқидаги Дайр-аз-Зор вилоятида яширинмоқда. Бу ҳақда Al-Quds Al-Arabi газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Нашр манбаларига кўра, ал-Бағдодий Дайр-аз-Зорнинг Ироқ билан чегарадаги Албу-Камал ва Ал-Маядин аҳоли пунктлари оралиғидаги ҳудудда бўлиши мумкин. Жангарилар Сурия ва Ироқдаги шаҳарлар устидан назоратни йўқотган вақтда ИШИД бошлиқлари ва дала қўмондонларининг кўпчилиги айнан ўша ерга жойлашиб олган эди. Газета қайд этишича, биринчи рақамли террорчи гуруҳга қўмондонлик қилишда «асосий ролни ўйнашда давом этмоқда».
Нашр эслатишича, «Ас-Сумария» телеканали 11 июль куни Ироқнинг Найнов вилоятидаги маҳаллий манбасига таяниб, ИШИД жангарилари ўз бошлиғи ал-Бағдодийнинг ўлими ҳақида эълон қилганини хабар берган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)