«Толибон» ҳаракати жангарилари Афғонистон пойтахтида содир этилган ва 24 кишининг умрига зомин бўлган теракт учун жавобгарликни зиммасига олди. Бу ҳақда Pajhwok агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Террорчи-худкуш мамлакат ҳукумати раҳбарининг ўринбосари Муҳаммад Муҳаққиқнинг уйи яқинида транспорт воситасини портлатиб юборди.
Agence France-Presse манбаларига кўра, тоғ-кон саноати ва нефть вазирлиги ходимларини олиб кетаётган автобус ҳужум учун кўзланган нишон бўлиши мумкин.
Қурбонларнинг барчаси тинч аҳоли вакиллари эканлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)