АҚШ президенти Дональд Трамп Washington Post газетасини МРБ Сурия мухолифатини қўллаб-қувватлаш дастурини ёпгани ҳақида ёлғон маълумот чоп этгани учун танқид қилди.Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Washington Post Асадга қарши кураш олиб бораётган Сурия исёнчиларга хавфли ва бефойда тўловларни тўхтатганим тўғрисида фактларни тўқиб чиқарди. Бу газета ёлғон маълумотларни кўп чоп этади» — дея ёзув қолдирди Трамп саҳифасида.
Оқ уй ва МРБ газетанинг ёрдам тўхтатилгани ҳақидаги хабарини тасдиқламади. АҚШ маъмурияти вакили Сара Сандерс эса бу мавзуни изоҳлашдан бош тортди.
Изоҳ (0)