Ҳиндистонда 58 ёшли телебошловчи Канчан Нат устига пальма дарахти қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлди. Аниқланишича, аёл бир неча ойдан бери ушбу дарахтни кесиб ташлаш борасида курашиб келаётган бўлган, деб хабар берди The Mirror.
Нохуш ҳодиса Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида содир бўлди. Нат ёга билан шуғулланиб уйига қайтаётганида йўл бўйидаги пальма дарахти кескин эсган шамол туфайли унинг устига қулаган. Йўловчилар унга ёрдам беришга ҳаракат қилишган. Натижада телебошловчи олган жароҳати туфайли шифохонада оламдан ўтган.
Нашрнинг аниқлашича, ушбу трагедиядан бир неча ой олдин Нат ва унинг турмуш ўртоғи пальмани чопиб ташлаш бўйича петицияга имзо чеккан, бироқ маҳаллий ҳокимият ушбу дарахт ҳеч қандай хавф туғдирмайди деган қарорни қабул қилган.
Канчан Натнинг турмуш ўртоғи ўз хотининг ўлимига сабаб бўлган дарахт орқасидан шаҳар ҳукумати билан судлашиш ниятида.
Изоҳ (0)