Шри-Ланкада йил бошидан бери салкам 300 киши денге безгаги оқибатида оламдан ўтди, 100 мингдан ортиқ киши шу касалликка чалинди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, Қизил Хоч ва Қизил яримой жамиятлари халқаро федерацияси маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Денге билан касалланиш ҳолатлари 103 мингдан ошди, 296 киши ўлгани қайд этилди. Жорий йилда касалланганлар сони 2016 йил давомида кузатилганидан (55 150 киши) салкам икки баробар кўп», — дейилади хабарда.
Халқаро федерация Шри-Ланка Қизил Хоч жамияти билан биргаликда мамлакат тарихидаги энг йирик денге хуружига қарши туриш учун зудлик билан тезкор ёрдам кўламини ошираётгани таъкидланмоқда. Вазиятни яқиндаги муссон ёмғирлари янада чигаллаштирди.
Изоҳ (0)