Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ирландия расмийлари Apple корпорациясидан олинган 13 миллиард евро (15,2 миллиард доллар) қўшимча солиқлардан иборат маблағни бошқарадиган махсус фонд ташкил этади. Бу ҳақда Bloomberg маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net». 

Фото: EPA

Фото: EPA

Пуллар Apple ва Ирландия ҳукумати Еврокомиссия қарори юзасидан баҳслашгунча фондда қолиши, ишнинг кўриб чиқилиши эса бир неча йилга чўзилиши мумкинлиги билдирилмоқда. Ўтган йил августида Еврокомиссия мамлакатда корпорация учун солиқ имтиёзлари нотўғри қўлланган деб ҳисоблаб, Apple Ирландияда қўшимча солиқ тўлаши ҳақида қарор қабул қилганди. 

Фондни ташкил этишда Apple вакиллари корпорациядан қўшимча солиқ ундирилишига қарши чиқаётган ва солиқ имтиёзлари ноқонуний қўлланганмаганини даъво қилаётган Ирландия ҳукумати қаторида иштирок этади. Жамғарма инвестицияларни бошқариш учун бир ёки бир неча менежерларни ёллаши кутилмоқда. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи