Google рақамли терроризмга қарши туриш учун YouTube’да «Редирект услуби» (Redirect Method) деб номланган функцияни ишга туширди. Jigsaw маркази билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган лойиҳадан кўзда тутилган мақсад ИШИД тарғиботига қарши туриш ҳисобланади. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Энди ИШИДга ёлланишга мойил шахс тармоқда экстремистик руҳдаги видеоёзувларни қидирганда YouTube уни террорчи гуруҳга қарши роликларга йўналтиради.
Янги функция бундай шахсларни аниқлашда ИШИД ёки унинг фаолиятини мадҳ этувчи сўз ёки иборалардан йўналиш олаётгани билдирилмоқда.
Тажрибалар ИШИД тарғиботига қарши туришда журналистларнинг ҳужжатли видео ва репортажлари диний мазмундаги баҳс ёки террорчилар сафидан қочиб келган шахслар билан интервьюлардан кўра самаралироқ эканлигини кўрсатмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)