Facebook’нинг мессенжерида рекламалар намойиши бошланади. Бу ҳақда компания ўзининг расмий блогида маълум қилди, дея хабар бермоқда Meduza.
Рекламалар намойишининг Австралия ва Таиландда бўлиб ўтган синови муваффақиятли чиққан. Шу боис, компания мессенжердаги реклама намойишининг бета-версиясини бошқа мамлакатларда ҳам ишга туширишга қарор қилган.
Реклама мобил дастурнинг бош саҳифасида намойиш этилади.
Facebook 2014 йили ўзининг асосий мобил дастуридан хабар йўллаш имкониятини чиқариб ташлаган эди. Телефон орқали дўстлар билан ёзишиш учун фойдаланувчилар алоҳида — Messenger мобил дастурини юклаб олиши лозим.
Компания маълумотларига кўра, Facebook’нинг мессенжеридан ҳозирги вақтда 1,2 миллиард киши фойдаланмоқда. Мессенжерда кунига тахминан икки миллиард хабар алмашилади.
Facebook компанияси Messenger’дан ташқари яна бир мессенжер — WhatsApp’га ҳам эгалик қилади. Унинг фойдаланувчилари сони 1 миллиарддан ошган.
Изоҳ (0)