Хитойда кран қулаши оқибатида етти киши ҳалок бўлди, икки киши жароҳат олди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Associated Press агентлигига кўра, ҳодиса мамлакат шимолидаги Гуанчжоу шаҳрида юз берди. Инфраструктура ва шаҳар қурилиши билан шуғулланадиган Communications Construction компаниясига тегишли кран 22 июль, шанба куни кечки пайт қулади.
Маҳаллий расмийларга кўра, ярадорлар касалхонага ётқизилди ва барқарор ҳолатда бўлиб турибди.
Краннинг қулаш сабаби номаълум. Ҳодиса юзасидан текширув бошланди.
Изоҳ (0)