Сурия ҳукумат кучлари АҚШ Шайрат авиабазасига зарба берганидан сўнг кимёвий қурол қўллагани йўқ. Бу ҳақда АҚШ қуролли кучлар штаблари бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари генерал Жозеф Данфорд маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
«Асад ўз фуқароларига қарши кимёвий қурол қўлласа оқибати ёмон бўлиши ҳақида апрелда аниқ-тиниқ сигнал олди. Шундан бери у бундай қуролдан фойдалангани йўқ», — деди Данфорд.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Германиянинг Die Welt нашри Сурия расмийлари июлда бир неча бор ўз аҳолисига нисбатан кимёвий қурол қўллагани, жумладан, Гутада ва Дамашқ яқинидаги Айн-Тарма аҳоли пунктида заҳарловчи моддалар ишлатганини даъво қилганди.
Изоҳ (0)