Челябинск вилоятининг Пластов туманидаги Верхняя Кабанка қишлоғида 23 июль, якшанбага ўтар кечаси юз берган ёнғин оқибатида қурбонлар ва жароҳатланганлар бор. Бу ҳақда Россия ФВВ вилоят бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
Дастлабки маълумотларга кўра, хусусий уйдаги ёнғин оқибатида 4 нафар бола ҳалок бўлди, бир нафар катта ёшли киши жароҳат олди.
Ёнғин тафсилотлари ва сабабини аниқлаш учун ҳодиса жойига бошқарма тезкор гуруҳи ва синов лабораторияси юборилди. Қурбонларнинг яқинларига психологик ёрдам кўрсатилади.
Изоҳ (0)