Бу ёз томошабинларга адреналин ва қўрқув тўлқинини тақдим этади. Мазкур премераларнинг ҳар бири жанрга ўзига хос ёндашувни таклиф қилади: ақлнинг психологик ўйинларидан тортиб соф қонли мистикагача.
“Бемби: Ўрмон даҳшати” (IMDb рейтинги: 7.3)
Бир қарашда машҳур ўрмон эртагининг беғубор ремейки бўлиб туюлган кино тез орада қўрқинчли фильмга айланади.
Дарахтлар орасидаги шивирлашлар, ғира-ширада кўзга ташланадиган ноаниқ шарпалар ва ўрмоннинг ҳар бир бурчаги ўз қонли сирини яшираётгандек туйғу, катта бўлган буғу Бемби онаси учун ўч олаётгандек таассурот уйғотади.
“28 йилдан сўнг” (IMDb рейтинги: 6.8)
Ўн йиллар давомида тинчлик ҳукм сургандан сўнг, дунё яна вируслар хавфига дуч келмоқда.
Омон қолганлар гуруҳи бўшаб қолган улкан шаҳарларда хавфсиз бошпана изламоқда. Касалланганлар билан шиддатли тўқнашувлар ва жамиятнинг турли вакиллари ўртасидаги ички зиддиятлар қаҳрамонларга бир лаҳза ҳам тинчлик бермайди.
Хилват уйлар, ташлаб кетилган шифохоналар ва шаҳар вайроналари омон қолган инсоният учун кураш майдонига айланади.
“М3GАН 2.0” (IMDb рейтинги: 6.1)
Робот-андроиднинг янги модели берилган кўрсатмалардан ташқарига чиқади. М3GАН 2.0 ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш учун яратилган бўлса-да, унинг такомиллаштирилган сунъий интеллекти хавфсизлик тушунчасини қайта идрок этишни бошлайди.
Фильмда инсон ва машина ўртасидаги муносабатларнинг ривожланиши кескин тажрибага айланиб боради.
“Ўтган ёзда нима қилганингизни биламан” (IMDb рейтинги: 5,6)
Эски дўстлар гуруҳи яна сирли воқеаларга тортилади. Таниш кўчалар бўйлаб қўйилган ҳар бир қадам совуқлик уйғотади - гўё кимдир сояда туриб кузатаётгандек туюлади. Хотиралар ва шубҳалар қаҳрамонлар орасидаги ишончни бузади, ғойиб бўлишлар ва олдинги хатоларга ишоралар эса ўз хавфсизлигига шубҳа туғдиради.
Фильм классик слашер ва психологик триллер унсурларини ўзида мужассам этган.
“Маросим” (IMDb рейтинги: 4.5)
Руҳонийлар гуруҳи оддий маросим ғайритабиий оламга шўнғишга айланганида қадимий ёвузлик билан юзлашади.
Фожиали воқеалар занжирининг сабабини аниқлаш учун қаҳрамонлар хилват ўрмонга йўл олади. У ерда қора кучлар уларни қасамларини бузишга ундайди.
Изоҳ (0)