Миср шимолидаги Матруҳ вилоятида, Ўртаер денгизи соҳилларида Яқин Шарқ ва Африкадаги энг йирик ҳарбий база очилиши бўлиб ўтди.
«Коммерсантъ» хабарига кўра, очилиш маросимига Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий раҳбарлик қилган.
Қайд этишларича, ҳарбий базага Мисрнинг биринчи президенти Муҳаммад Нажиб номи берилган.
Миср мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ҳарбий базадан кўзланган асосий мақсад — мамлакатнинг катталиги бўйича иккинчи шаҳри ҳисобланган Искандария ҳудуди муҳофазасини кучайтиришдир.
Жумладан, мазкур база йирик нефть конлари, денгиз портини қўриқлайди. Бундан ташқари, Мисрда қурилажак илк атом электрстанцияси мудофааси ҳам шу базага ишониб топширилади.
Изоҳ (0)