АҚШ президенти Дональд Трамп Эрондан ҳибсга олинган америкалик фуқароларни қўйиб юборишни талаб қилди, агарда талаб қондирилмаса у Теҳронга нисбатан «янги жиддий оқибатлар қўзғатади». Бу ҳақда Оқ уйнинг 21 июлдаги баёнотида маълум қилинди.
«Эрон 40 йил давомида асирларни қўлга олишдан давлат сиёсатининг қуроли сифатида фойдаланиб келди. Ушбу амалиёт бугунги кунга қадар давом этмоқда: яқинда америкалик фуқаро Сиюэ Ван 10 йил қамоқ жазосига маҳкум қилинди», — дейилади пресс-релизда.
Трамп жосусликда айбланган АҚШ ҳуқуқ-тартибот органининг собиқ ходими Роберт Левинсонни ҳамда бизнесменлар Сиамак ва Бакер Намозийларни озод этишни талаб қилмоқда.
Шунингдек, Оқ уй Теҳрондан мамлакатдаги қамоқхоналарда сақланаётган Америка фуқароларига яхши шароит таъминлаб берилишини талаб қилди.
«Агарда адолатсиз равишда ҳибсга олинган АҚШ фуқаролари озод этилмаса, президент Трамп Эрон учун янги жиддий оқибатларни қўзғатишга тайёр», — дейилади баёнотда.
Изоҳ (0)