Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида уч нафар исроиллик фаластинлик томонидан пичоқлаб кетилди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Исроил Мудофаа армияси ўзининг Twitter’даги саҳидасида маълум қилишича, ҳужум Исроилдаги Неве-Цуф (Халамиш) аҳоли пунктида содир бўлган.
Ҳарбийларнинг маълумотларига кўра, умумий миқдорда тўрт киши жабрланган: уч нафари ҳалок бўлган, бир нафари эса жароҳат олган.
Ҳужум уюштирган шахсга қарата ўқ отилган. Унинг жароҳат олгани ёки ҳалок бўлгани номаълум.
Israel Radio’нинг эфирида ҳужум уюштирган шахс ушбу ҳудудда яшовчи 19 ёшли фаластинлик эканлиги айтилган.
Аввалроқ, Фаластин президенти Маҳмуд Аббос мамлакат Исроил билан барча алоқаларини вақтинча тўхтатишини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)