Сурия расмийлари июлда бир неча бор ўз аҳолисига нисбатан кимёвий қурол қўллади. Бу ҳақда Сурия мухолифати ва Ғарб махсус хизматларидаги манбаларга таяниб, Германиянинг Die Welt нашри маълум қилди, бироқ ҳеч қандай далил-исботлар келтирилмади, дея хабар беради «ТАСС».
Газетага кўра, Гутада 11 ва 14 июль кунлари газсифат хлор қўлланган. Шунингдек, Дамашқ яқинидаги Айн-Тарма аҳоли пунктида 1, 6, 13 ва 14 июль кунлари исёнчиларга қарши заҳарловчи моддалар ишлатилган.
Ғарб махсус хизматларининг таъкидлашича, охирги ҳужум чоғида зарин қўллангани эҳтимоли юқори ва бунинг оқибатида 9 киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)