АҚШ иммиграция хизмати жиноий гуруҳларга аъзо ўсмир ёшидаги ноқонуний муҳожирларни аниқлаб, депортация қилиш учун рейдлар ўтказмоқда. Бу ҳақда, хизматнинг ички ҳужжатига асосланиб, Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Рейд доирасида АҚШда катталар қарамоғида бўлмай, ноқонуний равишда яшаб келаётган 16—17 ёшдаги ўсмирлар қўлга олиниши кўзда тутилган.Қайд этишларича, жиноий тўдаларга алоқадорлиги аниқланган ўсмирлар қўлга олинганидан кейиноқ депортация қилиниши мумкин.
Барака Обама президентлиги даврида бундай айблов билан қўлга ўсмирлар уларнинг айби исботланганидан кейингина депортация қилинарди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Изоҳ (0)