Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

МТРК таркибида ташкил этилаётган «Ўзбекистон 24» ахборот-таҳлилий телерадиоканали қачондан иш бошлаши маълум қилинди, деб хабар берди «Darakchi.uz».

Фото: «Darakchi.uz»

Фото: «Darakchi.uz»

Янги канал душанба, 24 июлдан ўз эфирларини узата бошлайди. Худди шу куни «Ўзбекистон 24» радиоканали ва www.Uzbekistan24.uz сайтлари ҳам ўз фаолиятини бошлайди. Дастлаб телеканал эфирлари ёзиб олинган ҳолда кейинчалик эса тўғридан-тўғри узатилиши кўзда тутилган.

Янги радио ва телеканал «Диёр» телеканали ва «Тошкент» радиоканалларининг частоталарида эфирга узатилади.

Маълум бўлишича, «Ўзбекистон 24» телерадиоканалининг штат бирлиги 251 кишидан иборат.

Канал SD ва HD форматларида рақамли эфир ижтимоий пакетига киритилади. Унинг HD форматидаги трансляцияси мамлакатда ушбу форматга тўлиқ ўтилгунга қадар параллел равишда UzHD каналида ҳам амалга оширилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Германияда авиация ходимлари иш ташлаши туфайли Uzbekistan Airways Франкфуртга парвозни бекор қилди
Маҳаллий
Бухорода бир қанча оилавий боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди 
Иқтисодиёт
Навоийда ўсиш, Тошкентда қисқариш: ҳудудларда товарлар экспорти ҳажми қандай бўлмоқда?