Нигора Абдуллаева Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда «Дарё»га шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Н. Абдуллаева 1995 йилда Наманган давлат университетини физика-кимё йўналишида тамомлаган.
Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар у Наманган шаҳридаги 79-умумий ўрта таълим мактаби директори бўлиб ишлаб келган.
Маълумот учун, Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи салкам 600 минг аҳолининг 48,3 фоизи ёки 285,8 минггини аёллар ташкил этади.
Изоҳ (0)