Россиянинг НТВ телеканали «Пора в отпуск» дастури ижодий гуруҳи Ўзбекистонда ижодий сафарда бўлиб турибди. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар бермоқда.
Гуруҳ Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси маъсул ходимлари ҳамроҳлигида Ўзбекистон бўйлаб сафарга чиқмоқда. Улар 22-24 июль кунлари Қорақалпоғистонда бўлади.
Телеканал Орол денгизи ва Мўйноқ туманида диққатга сазовор жойлар, ҳудуднинг ўзига хос ландшафти, ўсимлик ва ҳайвонотлар дунёсини тасвирга олишни режалаштиришган.
Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазирлиги томонидан кўнгилочар дастурлар, концертлар, миллий урф-одатлар акс этган саҳна кўринишлари намойиш этилади.
Изоҳ (0)