Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Анвар Шаропов Тошкентда Венгриянинг Ўзбекистондаги элчиси Петер Санто билан учрашди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати маълум қилди.
Учрашувда давлатлар ўртасида туризм соҳасидаги алоқаларни фаоллаштириш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш масалалари муҳокама этилди.
Венгрия элчиси Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини юқори баҳолади. Венгрия туроператорларининг Прага, Вена ва Будапешт шаҳарларига ташрифларини ўз ичига олувчи комбинациялашган турларни ташкил этиш тажрибаси ҳақида ҳикоя қилди ва Ўзбекистонда ҳам шундай турларни уюштиришни тавсия қилди.
Қўмита раиси Венгрия вакилларини 3—5 октябрь кунлари Тошкент халқаро туризм ярмакаси ва Hosted Buyer дастурида иштирок этишга таклиф этди. Икки мамлакат туроператорлари ўртасида тиғиз алоқалар ўрнатиш зарурлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)