Учтепа туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан туман ҳудудида фоҳишахона сақлаган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё»га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
2017 йилнинг 17 июль куни соат 17:30 ларда тезкор тадбирлар давомида М.Узоқов (исм-шариф шартли) Учтепа ҳудудида жойлашган хонадонида фоҳишахона сақлаб, 100 минг сўм эвазига бир аёл ва эркакка жинсий алоқа учун шароит яратиб берганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) билан жиноят иш қўзғатилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)