Миробод туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан жаҳлига эрк берган зўравон эркак қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё»га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
15 июль куни соат 19:00 да Миробод тумани, Мунис кўчаси, 80-уй олдида Яшнобод туманида яшовчи Валишер (исмлар шартли) Сирғали туманида яшовчи Анвар билан ўзаро жанжалашиб, унга тан жароҳати етказди. Жабрдийдага тиббий ёрдам кўрсатилди.
Миробод туман ИИБ томонидан зўравонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)