Япониянинг Айти префектурасидаги Инуяма шаҳрининг барча 74 минг аҳолиси учун эвакуация эълон қилинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Шаҳар ҳудудида шиддатли ёмғирлар тинмаяпти, фақат бир соатнинг ўзида 120 миллиметр ёғин тушди. Бу эса кўчки хавфини туғдиради.
Кюсю оролида ўтган ҳафтадан бери давом этган ёмғирлар туфайли кўплаб тошқинлар ва кўчкилар юз берди. Табиий офат оқибатида 30 киши ҳалок бўлди, ўнлаб киши бедарак йўқолди.
Изоҳ (0)