Москва ва Бутун Рус патриархи Сергий Радонежскийнинг Москвадаги матбуот хизмати раҳбари Александр Волков Россия президенти Владимир Путиннинг Валаам оролига сафари чоғидаги «номаълум ҳамроҳи»нинг қўлидаги «қизил қути»да бут (икона) бўлганини айтди, деб ёзади «Газета.ru» унинг Facebook’даги саҳифасига таяниб.
«Президент машинани ҳайдаб келиб, орқа эшикни очди, у ерда эса президент хавфсизлик хизмати офицери ўтириб (табиийки), қўлида бут солинган қизил қутини тутиб турган эди», — деб ёзди у.
Руҳоний қатор ОАВларнинг Россия етакчисининг «сирли ҳамроҳи» ҳақидаги талқинларини танқид қилди ва унинг шахси ҳақидаги фаразларни кулгили деб атади.
Изоҳ (0)