АҚШнинг Жоржия штати Антланта шаҳрида асли болгариялик 16 ёшли қиз «Кўк кит» ўйинини ўйнаб вафот этди, деб ёзади Forum Daily.
Қизнинг акаси унинг буюмлари орасидан кит расмлари ва «Кўк кит» ўйинига ишора қилувчи рус тилидаги ёзувларни топиб олган. Ўз жонига қасд қилиш ҳолати текширилаётган вақтда оила бошқа ўсмирлар ҳаётини қутқариш илинжида «Кўк кит» ҳақида маълумот қидиришда ва тарқатишда давом этмоқда.
Қизнинг яқинлари айтишича, у чизишни яхши кўрган, қувноқ феъл-атворли бўлган. Ўз жонига қасд қилишидан бир неча кун аввал у онасидан томга чиқишни сўраган, аёл кейинроқ, бу ҳақда интернетда ўқиб қолганидан сўнг, бу «Кўк кит» ўйини шартларидан бири бўлганини тахмин қилди.
Нашр эслатишича, аввалроқ Техас штатида 15 ёшли ўспирин вафоти ҳақида маълум қилинган эди. Унинг отаси айтишича, бола ўз жонига қасд қилиш жараёнини мобил телефон орқали интернетда трансляция қилган.
Изоҳ (0)