АҚШ президенти Дональд Трамп Парижга ташрифи чоғида Франция биринчи хоними Брижит Макроннинг қоматини мақтаб қўйди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Президент Эммануэль Макроннинг Facebook’даги саҳифасига жойланган видеода АҚШ ва Франция президентлари Ногиронлар уйидаги қабул маросимидан сўнг ўз рафиқалари билан суҳбатлашиб турганини кўриш мумкин.
«Қадди-қоматингиз жуда яхши сақланган», — деди Трамп 64 ёшли Брижит Макронга юзланиб. У бу гапини Франция етакчисига ҳам такрорлаб айтди ва яна аёлга қараб уни «гўзал» деб атади.
Изоҳ (0)