Испаниянинг Фигерас шаҳри мерияси (Жирона провинцияси) 20 июль куни Сальвадор Далининг қолдиқлари эксгумация қилинишини маълум қилди. Бу ҳақда Каталониянинг El Punt Avui нашрига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Июнь ойида Мадрид суди Далининг оталигини белгилаш мақсадида қолдиқларини эксгумация қилиш ҳақида қарор қабул қилганди. Бу билан суд ўзини Далининг қизи дея таъкидлаётган жироналик Пилар Абел Мартинеснинг расмий сўровини қондирмоқда.
Рассомнинг қабри ўзи томонидан Фигерасда яратилган Сальвадор-Дали музей-театрда жойлашган. ДНК намуналари музейнинг ўзида олинади, қолдиқлар ташқарига чиқарилмайди.
Изоҳ (0)